Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши учун керакли шарт-шароит яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўртасида кучли фуқаролик жамиятини ривожлантиришда таълим ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан меморандум имзоланган.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинган.
Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
- бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
- магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
- докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилинганди.
Шу муносабат билан ушбу танловга қатнашувчиларни жалб этиш ва йўналтириш мақсадида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорлигида 2021 йил 15 апрель куни соат 15:00 да Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабида амалий-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида танлов юзасидан кенгроқ маълумотлар берилди.

Жамғарма Ахборот хизмати