Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралда “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6168 сон Фармони қабул қилинган.
Мазкур Фармон билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия дастурлари ва стипендия танловларини ўтказиш тартибларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Хабарингиз бор, “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 1апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.
Бунда, бакалавриат таълим дастурига – 100 нафар, магистратура таълим дастурига – 150 нафар, докторантура таълим дастурига – 100 нафар ўринлар ажратилди.
Шу билан бирга ёшларда, номзодларда ва бўлажак стипендиатларда хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қандай амалга оширилади, қандай йўл тутиш лозим ва бошқа шу каби саволларга хорижий эксперт ватандошимиз Бегзод Хакимовдан маълумот олиш мақсадида Жамғарма томонидан вебинар ташкил этилди. 2021 йил 14 апрель Тошкент вақти билан 17.00да Zoom платформаси орқали Дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилиниш сирлари” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Вебинарда қатнашиш учун 400 га яқин иштирокчилар, жумладан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, студентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда барча қизиқувчилар тадбирда қатнашиш мақсадида Жамғарма интерент сайтида рўйхатдан ўтишган.
Ушбу вебинар ZOOM платформаси орқали ташкил этилди ҳамда 200 га яқин иштирокчилар, жумладан, Ўзбекистон Олий таълим муасасалари қабул жараёнларига масъул проректорлар, факультет деканлари ва бошқа ОТМ маъсул ходимлари, шунингдек, ёш профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, талабалар ва Олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ёшлар иштирок этишди. Шу билан бирга мазкур тадбир “Эл-юрт умиди” жамғармаси расмий Youtube каналига юкланади.
Жамғарма Ахборот хизмати

