Хабарингиз бор, “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 1апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.
Бунда,
бакалавриат таълим дастурига – 100 нафар,
магистратура таълим дастурига – 150 нафар,
докторантура таълим дастурига – 100 нафар ўринлар ажратилди.
Шу билан бирга ёшларда, номзодларда ва бўлажак стипендиатларда хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қандай амалга оширилади, қандай йўл тутиш лозим ва бошқа шу каби саволларга хорижий эксперт ватандошимиз Бегзод Хакимовдан маълумот олиш мақсадида Жамғарма томонидан вебинар ташкил этиш режалаштирилган.
Вебинар 2021 йил 14 апрель Тошкент вақти билан 17.00да Zoom платформаси орқали амалга оширилади ва юқоридаги саволларга мутахассисдан жавоблар оласиз.
Вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Zoom идентификатори ва пароли сайтдаги баннерда келтирилган.
Жамғарма Матбуот хизмати

