Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
2021 йил 8 апрель куни Тошкент шаҳрида “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Swiss Education Group Шарқий Европани ривожлантириш бўйича ва маркетинг директори жаноб Камил Хоссейни ва Минтақавий менеджери жаноб Дастан Сейтказинлар билан учрашув бўлиб ўтди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан: Директор ўринбосари Одилжон Саттаров, Хорижда стипендиатлар таълим олишини ташкил этиш бўлими бошлиғи Саидакбар Асқаров ва Ахборот хизмати раҳбари Мирзиё Содиқов қатнашдилар.
Swiss Education Group ўз ичига олган институт ва олий мактабларни қандай ўқув дастурлари мавжудлиги ва уларни афзал томони Таълим жараёнининг 80% амалиётга тўғри келишлиги ва талабалар профессионал меҳмонхона, рестаратор ва молиячилардан иш ўрганаши, ҳамда 1.5 йиллик халқаро тажрибага эга бўлиш имкониятини қўлга киритиши, собиқ битирувчиларнинг 98% Ritz-Carlton, Tesla, Four Seasons, Disneyland+160 компаниялари каби Глобал брендлардан иш таклифларини олганлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди. Шунингдек Swiss Education Group Four Seasons, Louis Vuitton, Cartier ёки FIFA каби компанияларда иш бошлашга имкон яратиб тажриба йиғиб ва ўзингизнинг бизнесингизни очишингиз мумкинлиги тўғрисида Камил Хоссейни айтиб ўтди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таълим соҳасидаги истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро давлатлар ўртасидаги халқаро тажрибани алмашиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
SEG дастурлари назарий курсларни амалиёт билан бирлаштиради ва иш берувчиларнинг туризм соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган. Битирувчиларни меҳнат фаолиятига жалб этишда индустрияси ва стажировкада орттирилган катта амалий тажрибани (8-12 ой ичида, ўқишнинг дастлабки икки йили давомида) келишилган ҳолда ўқишади.
Профессор-ўқитувчилар дунёнинг турли бурчакларидан келган ва илмий ва ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган халқаро миқёсда тан олинган мутахассислар. Улар ўз соҳасининг чинакам мутахассисларидир, ҳамда бизнес саноатнинг илғор тажрибаларидан хабардор бўлиб туришади.
SEG профессор-ўқувчиларга дунёдаги энг яхши ўқув тажрибани тақдим этиш ва уларга бугунги кунда меҳнат фаолиятида барча зарур бўлган технологияларни олиб беради. Шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда янги технологиялардан фойдаланиш кўпроқ талабаларни ва интерфаол ўқув тажрибасини рағбатлантирши зарур бўлган кўникмаларни олишга шакиллантиради.
Учрашувлар натижасида томонлар таълим ва амалий тажриба алмашиш, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида ёшларни бакалавр ва магистратура дастурига юбориш, шунингдек, ҳамда узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар. Бу иккала томон учун катта имкониятлар эшигини очади.
Маълумот учун:
Swiss Education Group “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ҳамкори ҳисобланади.
Меҳмонхоналарни бошқариш мактаблари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. César Ritz Colleges - (туризм ва бизнес);
2. Culinary Arts Academy- (овқат тайёрлаш);
3. Hotel Institute Montreux, (Халқаро бизнес BBA, Маркетинг, HR ва Молия);
4. School of Hotel Management IHTTI - (Интерьер дизайни);
5. Swiss Hotel Management School - (меҳмонхона ва ресторан менежменти).
Swiss Education Group дастурлари битирган:
Битирган талабаларга мутахассислиги бщйича 2та диплом олишга имкониятга эга (1 Швейцария + 1 Америка / Англия);
- бакалавр даражасини олиш учун 3 йиллик ўқиш зарур;
- магистратурада 1 йиллик ўқиш (илмий тадқиқот бўлса 2 йил);
- Ҳар йили 6 ой давомида тўланадиган стажировка ўтаган талабаларни доимий равишда рағбантирланиб боради.
Жамғарма Ахборот хизмати

