“Эл-юрт умиди” жамғармаси “Uzbridge” электрон илмий-оммабоп журналининг 2021 йил 1-сонига илмий мақолалар қабул қилишини маълум қилади.
2021 йил 1 апрелдан 30 апрелга қадар Жамғарма барча олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда қизиқувчилар, жумладан, ватандошлардан “Uzbridge” электрон илмий-оммабоп журнали учун илмий мақолалар қабул қилишини маълум қилади.
Муаллифлар томонидан тайёрланган илмий мақолалар Жамғарманинг uzbridge@eyuf.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Журналга тақдим этилган илмий мақолалар экспертизадан ўтказилади ҳамда экспертларнинг ҳулосаларига мувофиқ уни келгусида чоп этиш масаласи ҳал этилади.
Журналга қўйилган талаблар ва бошқа зарур маълумотлар билан www.uzbridge.eyuf.uz расмий интернет сайти орқали танишишингиз мумкин.
Жамғарма Ахборот хизмати

