Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралда “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6168 сон Фармони қабул қилинган.
Мазкур Фармон билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия дастурлари ва стипендия танловларини ўтказиш тартибларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Жамғарма стипендия дастурлари ва стипендия танловларини ўтказиш тартибига киритилган ўзгартиришларни кенг тушунтиришлар олиб бориш мақсадида олий таълим муассасалари учун онлайн вебинар ўтказишни режалаштирган.
Онлайн вебинар 2021 йил 30 март куни Тошкент вақти билан соат
11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилади.
Вебинарда Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ёшлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари шунингдек, ушбу ҳудудлардаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалари иштирок этишлари мумкин.
Вебинарда қатнашувчилар https://us02web.zoom.us/j/83148671436? pwd=RmhGai9HY2g3eXlESXRmSzQ2UlhXUT09 линк орқали қатнашишингиз мумкин ўтишлари мумкин.
Конференция идентификатор : 831 4867 1436
Парол : 092821
Видеоконференцияга иштирокчилар Zoom платформаси орқали боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин.
Жамғарма Ахборот хизмати

