Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралда “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6168 сон Фармони қабул қилинган.
Мазкур Фармон билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия дастурлари ва стипендия танловларини ўтказиш тартибларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Жамғарма стипендия дастурлари ва стипендия танловларини ўтказиш тартибига киритилган ўзгартиришларни кенг тушунтиришлар олиб бориш мақсадида олий таълим муассасалари учун онлайн вебинар ўтказишни режалаштирган.
Онлайн вебинар 2021 йил 31 март куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилади.
Вебинарда олий таълим муассасалари раҳбар ҳодимлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар, жумладан ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinars.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Видеоконференцияга иштирокчилар Zoom платформаси орқали боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин.
Жамғарма Матбуот хизмати

