2021 йил 23 март куни соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий филиали билан ҳамкорликда Навоий шаҳрининг "Ёшлар маркази"да амалий-услубий семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонида Жамғарма фаолияти, стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тилда Навоий халқига ва ёшларига етказиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ж.Ахмедов томонидан тақдимот ўтказилди.
Учрашувда 350 га яқин ёшлар, талабалар марказий студиядан, шунингдек 9 та туман ва шахарлардаги идора ва маҳаллий ҳокимият ташкилотларининг 1000 яқин мутахассислари иштирок этишди.
Иштирокчилардан берилган саволлар:
1. Бакалавриат дастури бўйича 11-синфни битирган ўқувчилар топшира оладими?
2. МДҲ давлатлари учун IELTS бўлиши шартми?
3. Тиббиёт йўналишидагилар учун клиник ординатура дастури тўлиқ молиялаштириладими, яъни ўқиш муддати 4 йилдан кўп бўлса ҳам?
Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 50 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Тадбир ОАВ вакиллари, хусусан вилоят марказий телевидениеси томонидан кенг ёритилиб, маҳаллий телевидение учун махсус интервьюлар берилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

