Танлов комиссияси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2021 йил 17 март куни "Эл-юрт умиди" жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 2021 йилдаги биринчи стипендия танловининг
3-босқичига тавсия этилган номзодларга мутахассислик бўйича ўтказиладиган суҳбат тартиби, баҳолаш мезонлари ва услубиётлари етказиш мақсадида онлайн семинар ташкил қилинди.
Онлайн семинарда Танлов комиссияси раиси У.Ташкенбаев, “Эл-юрт умиди” жамғармаси масъул ходимлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда танловнинг 3-босқичига тавсия этилган 300 га яқин номзодлар фаол қатнашдилар.
Онлайн семинар давомида Жамғарма директор ўринбосари Ж. Ахмедов ва масъул ходимлар томонидан номзодларга мутахассислик бўйича ўтказиладиган суҳбат тартиби, баҳолаш мезонлари ва услубиётлари ҳақида маълумотлар ва тавсияларни бериб ўтдилар, шунингдек, номзодлар ҳам ўзларини қизиқтирган 100 га яқин саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни олдилар.
Жамғарма Ахборот хизмати

