#Наманган #Учқурғон #Норин #Уйчи
#Мингбулоқ #Косонсой #Наманган #Поп #Тўрақўрғон #Чортоқ #Чуст #Янгиқўрғон
Куннинг биринчи қисмида Наманган вилоятининг Учқурғон, Норин ва Уйчи туманларидан келган фаол ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда янгиланган форматида тарқатма материал тақдим этилди.
“Эл-юрт умиди" жамғармаси директори ўринбосари О.Саттаров сўзга чиқиб, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларининг янги талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди, шунингдек, “Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари Наманган вилояти Ёшларини қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан улашишди.
Куннинг иккинчи қисмида Наманган шаҳри ҳокимияти биносида соат 14.30 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Наманган шаҳри ҳокимияти биносида Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманларидан келган фаол ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумот етказилди.
Мисол учун, “Эл-юрт умиди” жамғармаси инглиз тилидан IELTS сертификати ҳаражатлари тўлаб берадими, стипендиялар квоталари қандай шаклланади, бакалавриат дастури, молиялаштириш тартиби, мониторинг қандай бўлади,онлайн хужжатлар топшириш жараёни, “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари томонидан тегишли жавоблар берилди.
Тадбирда Олий таълимда бакалавр, магистр ва докторантура дастурларида таълим олаётганлар, мактаб битирувчилари ҳамда ёш лидерлар ва вилоят ташкилотлари ходимлар билан ишловчи мутахассислар жами 300 киши ва Наманган шаҳри ҳокимияти биносида семинарда 250 га яқин ва Zoom платформа орқали 2000 та киши қатнашишди. Тадбирлар давомида 100 га яқин иштирокчилардан турли саволлар берилди.
“Эл-юрт умиди" жамғармаси директор ўринбосари О. Саттаров ва Aхборот хизмати раҳбари М.Содиқовлар иштирок этишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

