Фарғона шаҳрида Бешариқ, Бувайда, Данғара ва бошқа туманларидан келган фаол ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда янгиланган форматида тарқатма материал тақдим этилди.
“Эл-юрт умиди" жамғармаси директори ўринбосари О.Саттаров сўзга чиқиб, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларининг янги талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди, шунингдек, “Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари Фарғога вилояти Ёшларини қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан улашишди.
Куннинг иккинчи қисмида Қўқон шаҳрида тадбиркорлар мажлислар залида соат 14.30 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мисол учун, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари квоталари қандай шаклланади, бакалавриат дастури, молиялаштириш тартиби, онлайн хужжатлар топшириш жараёни, “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари томонидан тегишли жавоблар берилди.
Тадбирда Фарғона вилоятидан Олий таълимда бакалавр, магистр ва докторантура дастурларида таълим олаётганлар, мактаб битирувчилари ҳамда ёш лидерлар ва вилоят ташкилотлари ходимлар билан ишловчи мутахассислар жами 427 киши ва Кўқон шаҳрида 251 киши қатнашишди. Тадбир давомида 70 га яқин иштирокчилардан турли саволлар берилди.
“Эл-юрт умиди" жамғармаси директор ўринбосари О. Саттаров ва Aхборот хизмати раҳбари М.Содиқовлар иштирок этишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

