“Эл-юрт умиди” жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 250 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари) 2021 йилдаги биринчи стипендия танловининг 1-босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар жорий йилнинг 10 март куни Давлат тест маркази томонидан ташкил этилган хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш бўйича Республика ҳудудларида бўлиб ўтган 2-босқич имтиҳонларда 781 нафар номзодлар иштирок этдилар.
Танловнинг 2-босқичида хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган имтиҳонларнинг рус тили бўйича натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали, бошқа хорижий тиллар бўйича натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.
Шунингдек, 2-босқич имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодлар жорий йилнинг 25-26 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтадиган саралаш танловининг 3-босқич (мутахассислик бўйича суҳбат) жараёнларида иштирок этишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Танловининг 3-босқичи билан боғлиқ қўшимча маълумотлар Жамғарманинг расмий веб-сайтида ёритиб борилади.
Маълумот учун тел: (71) 203-00-52
Манзил: 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй
Жамғарма Ахборот хизмати

