Андижон вилоятининг Балиқчи туман ҳоқимлиги ҳамкорлигида Балиқчи, Олтинкўл ва Улуғнор туманларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумот Андижон ёшларига берилди ҳамда янгиланган форматида тарқатма материал тақдим этилди.
Тадбир давомида “Эл-юрт умиди" жамғармаси директори ўринбосари О.Саттаров сўзга чиқиб, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларининг янги талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди, шунингдек, “Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари Анджион вилояти Ёшларини қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан улашишди.
“Эл-юрт умиди" жамғармаси директор ўринбосари О. Саттаров ва Aхборот хизмати раҳбари М.Содиқовлар иштирок этишди.
Андижон шаҳрида соат 15.00 да Ёшлар марказида бўлиб ўтади
Жамғарма Ахборот хизмати

