2021 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари иштирокида Хива шаҳри ва Хива туманларида амалий-услубий семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонида Жамғарма фаолияти, стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тилда Хоразм халқига ва ёшларига етказиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ж.Ахмедов томонидан тақдимот ўтказилди.
“Огаҳий” номидаги Президент ижод мактабида ташкил этилган конференцияда Хива шаҳри, Қўшкўпир, Янги бозор ва Хива туманларидан жами 200 га яқин идора ва маҳаллий ҳокимият мутахассислари, Хоразм ёшлари, ҳамда Хоразм вилоятидаги Президент мактаби ўқувчилари ушбу амалий конференцияда иштирок этишди.
Тақдимот қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилиб, 50 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар. Тадбир ОАВда, хусусан Хоразм вилояти марказий телевиденияси, туман, шаҳарида студияларида кенг ёритилиб берилди.
Жамғарма вакиллари томонидан тарқатма материаллар ва тақдимотлар турли идора ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига ёшларга кенг етказиш мақсадида берилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

