“Эл-юрт умиди” жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 250 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари) 2021 йилдаги биринчи стипендия танловининг 1-босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар жорий йилнинг 10 март куни Давлат тест маркази томонидан ташкил этилган хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш бўйича Республика ҳудудаларида бўлиб ўтган 2-босқич имтиҳонларда 781 нафар номзодлар иштирок этдилар.
Хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш бўйича 2-босқич имтихонларидан муваффақиятли ўтган номзодлар жорий йилнинг 17-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтадиган саралаш танловининг 3-босқич (мутхассислик бўйича суҳбат) жараёнларида иштирок этишлари режалаштирилмоқда.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй
Жамғарма Ахборот хизмати

