2021 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари иштирокида амалий-услубий семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонида Жамғарма фаолияти, стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тилда қорақалпоқ халқига ва ёшларига етказиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ж.Ахмедов томонидан тақдимот ўтказилди.
Урганч шаҳар ҳокимияти биносида Хонқа, Боғот, Гурлан Хазорасп, Шовот, Янги бозор ва Урганч туманлари вакиллари конференцияда жами 300 га яқин идора ва маҳаллий ҳокимият мутахассислари, шунингдек ёшлар иштирок этишди.
Тақдимот қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилиб, 60 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар. Тадбир ОАВда, хусусан Хоразм вилояти марказий телевиденияси, туман, шаҳарида студияларида кенг ёритилиб, ҳудудий телевидениялар ва Ўзбекистон 24 канали учун махсус интервьюлар берилди.
Жамғарма вакиллари томонидан тарқатма материаллар ва тақдимотлар турли идора ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига ёшларга кенг етказиш мақсадида берилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

