2020 йил 21 май 12.00 да машҳур Angry Birds ўйинини яратувчиси ва Европадаги энг йирик "Slush" инновацион форумининг асосчиси Питер Вестербека билан Global Gap дастурини амалга оширишда ҳамкорлик бўйича видеоконференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон томонидан: Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси К.Султонов, "Эл-юрт умиди" жамғармаси директори A. Бекмуродов, директор ўринбосари О. Саттаров, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари иштирок этишди.
Тадбирнинг мақсади таълим, AКТ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, шу жумладан Ўзбекистонда стартап маданияти ва инновацион ғояларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Питер Вестербека Финляндиянинг Rovio компаниясининг маркетинг бўйича директори, машҳур Angry Birds ўйинини яратувчилардан бири. У бизнесни ривожлантириш ва Angry Birds маркетинги ва брендинги учун жавобгардир.
Rovio га келгунга қадар у узоқ вақт АКТ соҳасида ишлаган. У HP Mobile E-Services Bazaar асосчиси ва MobileMonday ҳаммуассисидир. 2011 йилда Вестербаcк TIME журналининг "Сайёранинг 100 та таъсирли одами" рейтингига кирди ва 2018 йилда Шанхайдаги Тунцзи университетида инновация ва тадбиркорлик профессори унвонига сазовор бўлди.
Вестербека ўз тажрибаси билан стартап лойиҳалари ва стартапларни танлаш жараёнида Финляндия тажрибаси билан ўртоқлашди. Шунингдек, у ўйинларни яратиш ва уларни жаҳон бозорида тарғиб қилишнинг нозик жиҳатлари ҳақида гапирди. Angry Birds ташқари яна 50 га яқин ўйин яратди.
Учрашувнинг видеоконференциясидан сўнг улар Питер Вестербака билан доимий алоқаларни ўрнатиш, Финляндия университетлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, уни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бўлажак тадбирларда иштирок этишни таклиф қилиш, шунингдек, уни мамлакат ташқарисидаги янги стартап лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Питер Вестербека билан олий таълимни рақамлаштириш, АКТ соҳасида Ўзбекистон ва Финляндия талабалари алмашуви борасида келишиб олдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Инновация вазирлиги билан олий таълим тизими учун халқаро кенг тарқалган Coursera онлайн таълим платформасининг миллий моделини яратишда ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси мазкур жудаям долзарб мавзуда вебинар ташкил этишда кўмаклашган Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султоновга ўз чуқур миннардорлигини билдирди.
Учрашув сўнггида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси орқали WhatsApp орқали гуруҳ очилиб, мулоқот давом эттирилишига келишиб олинди.
Жамғарма Матбуот хизмати

