2021 йил 11 март куни соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалий-услубий семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сонли Фармонида Жамғарма фаолияти, стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тилда қорақалпоқ халқига ва ёшларига етказиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ж.Ахмедов томонидан тақдимот ўтказилди.
Учрашувда 200 га яқин ёшлар, талабалар, туманлардаги идора ва маҳаллий ҳокимият ташкилотларининг мутахассислари иштирок этишди.
Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 20 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Тадбир ОАВ вакиллари, хусусан туман марказий телевидениеси томонидан кенг ёритилиб, маҳаллий телевидение учун махсус интервьюлар берилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

