2021 йил 11 март куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорликда амалий-услубий семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонида Жамғарма фаолияти, стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тилда қорақалпоқ халқига ва ёшларига етказиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ж.Ахмедов томонидан тақдимот ўтказилди.
Мажлислар залида 300 дан ортиқ ва Қорақалпоғистон Республикасининг 14 та туман ва шаҳарларидан видеоконференция орқали алоқа жами 1500 дан ортиқ идора ва маҳаллий ҳокимият мутахассислари, шунингдек ёшлар иштирок этишди.

Тақдимот қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилиб, 50 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар. Тадбир ОАВда, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси марказий телевиденияси, туман, шаҳарлар студияларида кенг ёритилиб, ҳудудий телевидениялар ва Ўзбекистон 24 канали учун махсус интервьюлар берилди.
Вазирлар Кенгашининг топшириғи билан Жамғарма вакиллари томонидан тарқатма материаллар ва тақдимотлар турли идора ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига ёшларга кенг етказиш мақсадида берилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

