Маълумки, Буюк Британия таълими ва инновацияси бутун дунёда ўз ютуқлари билан ном қозонган. Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (London School of Economics and Political Science) Times higher Education халқаро рейтингида 27-ўринни эгаллаб келмоқда. Шунингдек, QS рейтингида ижтимоий фанлар ва менежмент бўйича дунёда 2-ўрин, бухгалтерия ва молия йўналиши бўйича эса дунёда 4-ўринни эгаллайди. Мазкур университет билан 2020 йил 13 ноябрда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб меморандум имзоланган эди. Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) Лондон университети (University of London) федерацияси аъзоси бўлганлиги учун ўзининг халқаро қўшма таълим дастурларини ушбу федерацияси аъзоси сифатида амалга оширади.
Мазкур халқаро қўшма таълим дастури фаолиятини йўлга қўйиш учун ТДИУда 4 босқичдан иборат муҳим жараён муваффақиятли амалга оширилди.
Батафсил: tsue.uz
Жамғарма Ахборот хизмати

