Манзил: Брюссель, Белгия
Муддати: 2021 йил 31 март
Европа Иқтисодий ва Ижтимоий Қўмитасида узоқ муддатли стажировка ўташ учун аризалар қабул қилинмоқда. Стажировка 2021 йил сентябрда бошланади. Стажировка йилига 2 марта қабул қилинади, давомийлиги 5 ой.
Шунингдек, Европа Иқтисодий ва Ижтимоий Қўмитаси қисқа стажировкаларни таклиф қилади, қисқа стажировка давомийлиги 3 ой. Қисқа муддатли стажировкалар тўланмайди.
Стажёрлар малака оширишади ва қўмитанинг вазифалари ва фаолияти тўғрисида билиш ҳамда кўп маданий муҳитда профессионал тажриба орттириш учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.
Афзаллиги:
•ойлик грант (фақат узоқ муддатли стажировка учун) - 1 229,33 €;
•стажировка давомида иш ҳақи ёки грант оладиган стажёрлар қўмитадан маблағ олмайдилар (агар иш ҳақи ёки стипендия қўмита томонидан тақдим этилган грантдан кам бўлса, стажер фарқни олади);
•3 ойлик стажировкадан сўнг, стажёрлар Брюсселга саёҳат учун тўловларни тўлаш учун грант олишлари мумкин (фақат узоқ муддатли стажировклар учун).
•Талаблар:
•олий маълумотни тамомлаган номзодлар тингловчи бўлишлари мумкин;
•ҳам Европа Иттифоқи фуқаролари, ҳам бошқа мамлакатлар фуқаролари мурожаат қилишлари мумкин;
•ёш чекловлари йўқ;
•номзодлар олий маълумотга (университет дипломига) эга бўлиши ёки университетда камида 3 та ўқув курсини тамомлаган бўлиши керак;
•номзодлар Европа Иттифоқининг расмий тилларидан бирини (араб, испан, хитой, рус) яхши билишлари ва инглиз ёки француз тилларида мулоқот қилишлари керак;
•номзоднинг бошқа мамлакатда стажировка тўташи мумкинлигини тасдиқловчи тиббий кўрик натижаларига эга бўлиш зарур;
•Европа Иттифоқи муассасасида 6 ҳафта ва ундан кўп давом этадиган пуллик стажировка аллақачон тугатган абитуриентлар ушбу стажировкага мурожаат қилишлари мумкин эмас.
Aризани Интернет орқали юбориш мумкин: https://trainee.eesc.europa.eu/Form.aspx?m=i&culture=en
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда: https://www.eesc.europa.eu/en/work-with-us/traineeships

