Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
«Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин» – дейилади фармон матнида.
Бугунги кунда ўзбек аёлларининг нафақат оилада балки, мамлакат тараққиётида ҳам ҳиссаси катта. Хотин-қизларимиз мамлакат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, давлат ва жамият бошқаруви, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт каби соҳалар ривожида фаол иштирок этмоқда.
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Эл-юрт умиди” жамғармасида бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳам бу фикрлар яна бир бор янгради.
Тадбирдада Эл-юрт умиди” жамғармаси директори А. Бекмурадов сўзга чиқиб, барча аёлларни самимий муборакбод этди.
Сизларни халқаро байрамингиз билан яна бир бор табриклаймиз, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Гўзаллик ва нафосат Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Оилангиз ва жамоамиз бахтига ҳамиша саломат бўлинглар.
Байрам яна бир бор муборак бўлсин!
Жамғарма Матбуот хизмати

