“Эл-юрт умиди” жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 250 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари) 2021 йил биринчи стипендия танловининг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: иккинчи босқичга тавсия этилган номзодлар рўйхати.
Юқорида номлари келтирилган рўйхатда мавжуд бўлган номзодлар учун биринчи стипендия танловининг иккинчи босқичи, хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар 2021 йил 10 март куни соат 14:30 да Давлат тест маркази томонидан тегишли ҳудудлардаги вакиллик ташкилотларида бўлиб ўтади.
Номзодларнинг ўзлари томонидан танланган хорижий тиллар бўйича 3 та кўникмалар “Эшитиб тушуниш”, “Ўқиб тушуниш” ҳамда “Лексик ва грамматик қобилиятини аниқлаш” бўйича имтиҳон ўтказилади.
Номзодларнинг қайси ҳудудда, қачон ва қайси вақтда хорижий тилдан имтиҳон топширишни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
Жамғарма танлов комиссияси

