
2021 йил 27 февраль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро эксперт-ватандошлар форуми аъзолари, хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва компанияларида самарали профессионал фаолият юритаётган ватандошларимиз билан видеомулоқот бўлиб ўтди.
Видео-мулоқотда экспертлар вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаш, таклиф ва тавсияларни жорий этиш орқали тармоқларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек Инновацион ривожланиш вазирлиги билан 2021 йил 6 март куни режалаштирилган онлайнмулоқот тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Жамғарма Матбуот хизмати

