2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотларимизнинг устувор йўналишларидан бири хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини янада оширишдан иборат эканини таъкидлаган эди.
Шу муносабат билан, 2021-йилнинг 26 февраль куни Британия Кенгаши ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши билан ҳамкорликда «Хотин-қизларнинг креатив таълим ва креатив соҳалардаги имкониятларини кенгайтириш» мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Мазкур вебинарни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси - Уктам Пардаевич, Олий ва ўрта махсум таълим вазирлиги илмий тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш бошқарма бошлиғи - Адхам Худойкулов, шунингдек “Эл-юрт умиди” жамғармаси директор ўринбосари - Одилжон Саттаров, Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси - Тим Торлот, ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори - Рейчел Айленд очиб бердилар.
Вебинарда хотин-қизларни таълим олиш имкониятини берадиган маданиятни ривожлантиришнинг асосий долзарб ёндашувлари тўғрисда Британиялик эксперт Клэр Шайман ўзининг профессионал фикри билан алмашди. Яна бир Британиялик мехмномиз Шиан Прайм Асосий стереотиплар вa эскича фикрлашдан воз кечиб ва қандай қилиб креатив ва кенг ойлаш ҳақидаги ўз тақдимотини намоийш этди.
Республикамизда алоҳида эътибор қаратилаётган мавзуда, яни таълим, фан вa бизнесда етакчи лавозимларда муваффақият қозониш учун хотин-қизларни қандай илҳомлантириш вa тайёрлаш борасида амалий маслахатлари ва марузаси билан Марта Гаспарин иштирок этди.
Вебинар давомида талант вa кўникмаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун таълим вa бизнес сектори қандай ҳамкорлик қилиши мумкинлиги ҳамда аёллар вa қизларнинг имкониятларини кенгайтириш учун зарур бўлган макро даражадаги ҳаракатлар масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Британиялик экспертлар Кейт Тетли ва Сара Анна Кеннедилар ушбу масалалар бўйича ўзларининг қиматли маслахатларини бериб ўтишди.
Шунингдек, вебинарда Ўзбекистон Республикаси депутатлари, олий ўқув юртларининг раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, “Creative Spark” лойиҳа жамоаси, бошқа таълимга оид лойиҳала вакиллари ва бизнес ҳамкорлар, шунингдек “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари ва стипендиатлари иштирок этишди.
Жамғарма Матбуот хизмати

