2021 йил 24 февраль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари ҳамда Жамғарма ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов томонидан мазкур Фармон билан Жамғармага юклатилган вазифалар, Фармон ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган Назорат режаси, Жамғарманинг келгусидаги фаолияти ҳамда Жамғарма ходимларини 2021 йил
15 мартга қадар аттестациядан ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, мазкур йиғилишда Жамғарма фаолияти, янги Фармондан келиб чиқиб, очиқ стипендия танловларини тартиби, ўтказиш механизмлари, ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлар тўғрисидаги янгиликларни республиканинг чекка ҳудудларидаги ёшлар ва мутахассисларга етказиш мақсадида амалий-услубий семинарлар ўтказиш бўйича берилган топшириқ ижроси юзасидан амалий-услубий семинарлар ўтказиш графиги лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Жамғарма Матбуот хизмати

