“Эл-юрт умиди” жамғармаси Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказди Олий таълим соҳасида ўзбек-француз муносабатларининг ривожланиш босқичлари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар.
2021 йил 24 февраль куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади - Франция элчихонаси ва Кампус Франсе билан қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш бўйича янада кенг ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Франция томонидан учрашувда: Брис Рокфей – Франция Элчихонасининг вақтинча ишончли вакили, Лоран Ауриол - маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи ва Маева-Лорен Годар - Техник ҳамкорлик бўйича маъсул қатнашишди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан: A.Ш. Бекмуродов - Жамғарма директори, O.B. Саттаров - Жамғарма директорининг ўринбосари ва M.O. Содиқов - Матбуот котиби қатнашишди.

Маълумки, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ташқи сиёси ва иқтисодий ҳамкоридир. Ўзбекистон-Франция муносабатлари юқори даражадаги сиёсий ва дипломатик алоқалар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув учун муҳим салоҳият билан ажралиб туради.
Учрашувда олий таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг ривожланиш босқичлари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар муҳокама қилинди.
Жамғарма директори Адҳам Бекмуродов меҳмонларга фондга ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирди, уларни Жамғарма фаолияти ва таълим дастурлари билан, шунингдек олдига қўйилган вазифалар ва мақсадлар ҳақида қисқача тўҳталиб ўтди.
Ўз навбатида, Франция элчихонасининг вақтинча ишончли вакили Брис Рокфи ушбу учрашувнинг француз томони учун муҳимлигини, Франция Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги стратегик шерик деб билишини ва улар Ўзбекистон билан яқин алоқаларни ўрнатишга тайёрлигини таъкидлади. Музокаралар чоғида жаноб Брис Рокфей Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йили декабрь ойида Олий Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан тинглаганликларини ва Президент магистратура ва докторантурада ўқишга алоҳида урғу берганини таъкидладилар.
«Эл-юрт умиди» орқали чет эл университетларида келаси йили беш баравар кўпайшини. Биринчи марта 100 нафар ўғил-қиз ушбу жамғарма орқали бошқа мамлакатларнинг бакалавр дастурида ўқишга юборилиши. Кейинги йилларда уларнинг сони 2-3 баравар кўпаишини ҳам таъкидлаб ўтди.
Меҳмонларнинг фикрига кўра, Франция университетлари таълим жараёнида инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича катта тажрибага эга ва халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда ва Франция университетлари битирувчилари меҳнат бозорида талабга эга.
Жаноб Брис Рокфининг таъкидлашича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданий-гуманитар тадбирларни ташкил этиш учун, профессор-ўқитувчиларни, ёш лидерларни тайёрлаш, уларни Франция университетларида академик ташрифларини ташкил этишни ривожлантириш учун Элчихонада барча зарур ресурслар мавжуд. Шунингдек, Франция олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда стратегик даражада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ва устувор йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни ташкил этишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.
Жамғарма директори A.Бекмурадов ушбу келишув Франция олий таълим ва фан соҳасида ўзбек-француз муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшади деб айтиб ўтди.
Таълим соҳасидаги узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик, Франция университетларида магистратура ва докторантура учун Жамғарманинг стипендиатларини ўқитиш ҳар икки томон учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Франция элчихонаси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Кампюс Франс ўртасида уч томонлама шартномани имзолашга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Жамғарма Матбуот хизмати

