Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти кенг оммага халқчил тилда етказиш юзасидан
МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Ахборот хати
Иқтидорли ва истиқболли, айниқса республика ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янада модернизациялаш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа компанияларда мақсадли таълим олишини ҳамда стажировкадан ўтишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун ҳар томонлама иқтидорли ва истиқболли, айниқса етакчи хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим муассасалари ва илмий марказларида ўқиб, илғор билим, қимматли илмий ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Шу муносабат билан 2021 йилнинг 15 февраль куни соат 16:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мазкур Фармонинг мазмун моҳияти, долзарблиги, мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишларни халқимизга кенг ёритиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.
МАТБУОТ АНЖУМАНИНГ КУН ТАРТИБИ :
1. Кириш сўзи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони долзарблиги ва бугунги кундаги аҳамияти.
(Жамғарма директоринг ўринбосари О. Саттаров).
2. Фармонни мазмун-моҳияти, “Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурларига ва фаолият йўналишларига киритилаётган қўшимча ўзгартиришлар ва уларни амалиётда қўллаш ҳамда очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби юзасидан кутилаётган натижалар тўғрисида:
(Жамғарма директоринг ўринбосари Ж. Ахмедов)
3. “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ўтказиладиган навбатдаги танловларни кенг оммага етказиш ва эълон қилиш мақсадида расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги каналларида, шу билан бирга оммавий ахборот воситаларида Жамғарманинг танловлари борасидаги янгиликларини ёритиб бориш тўғрисида.
(Жамғарма Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқов)
4. Савол-жавоблар, муҳокама ва таклифлар, якуний хулоса.
Мурожаат учун телефонлар: Тел.: (998 71) 203-14-41 – (998 71) 203-00-40.
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 13, “Эл-юрт умиди” жамғармаси.

