2021 йил 11-февраль куни соат 14:00 да “Россияда таълим” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни, Россия Федерацияси фан ва Олий таълим вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Олий таълим кенгаши вакиллари қутлов нутқ билан очиб беришди.
Давра суҳбатида Россия томонидан: Россия илм-фан ва маданият маркази рахбари Е.А. Примаков, Россия Федерациясининг Халқ таълим вазирлигини биринчи ўринбосари Д.Е. Глушко, шунингдек бошқа Олий Таълим муасcасалари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон томонидан:Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари У. Ш. Бегимкулов, Олий таълим кенгашининг раиси У.П. Умурзаков, шунингдек “Эл-юрт умиди жамғармаси директор ўринобосари О.Б. Саттаров ва Ахборот хизмати раҳбари М.О. Содиқов иштирок этишди.
Мазкур давра суҳбатининг мақсади – Ўзбекистон ва Россия орасида Олий таълим ва Илм-фан йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ўзаро академик алмашув дастурларини кўпайтириш, шунингдек талабларга мос равишда жаҳон тажрибасини биргаликда ўрганиб ва уни жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда, Россия ва Ўзбекистон орасида илм-фан йўналишида қўйилган халқаро алоқаларни ва уларнинг натижадорлиги тўғрисида иккала томон ҳам ўз тақдимотларини намойиш этишди.
Давра суҳбати давомида, Россиянинг олий ўқув юртлари тақдимоти бўлиб ўтди, ва иштирокчилар Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россияда олий таълим олиш билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб беришди, шунингдек, Россия университетларида хорижий талабалар таълим олиш учун шароитлари ҳақида муҳокама қилинди.
Давра суҳбати якунида, иштирокчилар қизиқтирган дастурлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида боғланиш учун контактлари билан алмашишни режалаштириб ва келгуси сафарда таълимга оид конференцияларни ташкил этишни кўзлаб қўйишди.
Жамғарма Матбуот хизмати

