Сана: 13 февраль
Платформа: Zoom
Тили: Ўзбек, Рус ва Инглиз тилларида
2021 йил 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 09:00да "Эл-юрт умиди" жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда: "СOVID-19 шароитида политравма бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тактикаси саволлари" мавзусидаги халқаро иштирокчилари билан биргаликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Конференцияда қуйидаги маърузалар бўлиб ўтади:
1. Сент-Луис университет қошидаги Тиббиёт мактаби Ортопедия департаменти профессори Кулджанов Джолдас Мурадовичнинг“СOVID-19 шароитида политравма” мавзусидаги маърузаси;
2. Россия Федерациясининг Н.Н. Приоров номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази 15-травматология ва ортопедия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессори Коробушкин Глеб Владимировичнинг"Политравмада зарарни назорат қилиш" мавзусидаги маърузаси;
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Дурсунов Aхмат Маликшаевичнинг “Кўп сонли синиши оқибатидаги БИОС”мавзусидаги маърузаси.
Иштирок этиш учун Сиз қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: https://us02web.zoom.us/j/82194779235?pwd=OTRvcUVlNUtKNXcrRms2c2VGakdUQT09
Индентификатор: 821 9477 9235
Пароль: 020994
Дастурни юклаб олиш: https://yadi.sk/i/PSc7DY54zuOc2w
Конференция ташкилотчилари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси
Жамғарма Матбуот хизмати

