1. Креатив фикрлаш: муваффақиятга эришиш усуллари ва воситалари
Давомийлиги: 20 соат.
Ушбу курс орқали сиз ижодий фикрлаш техникаси нима эканлигини, фурсатдан унумли фойдаланиш ва муаммони ҳал қилишда тегишли техникани танлаш ва қўллашни ўрганасиз.
Ҳавола: https://www.coursera.org/learn/creative-thinking-techniques-and-tools-for-success
2. Жамоавий ишлаш кўникмалари
Давомийлиги: 10 соат.
Жамоада самарали ишлаш ва жамоавий мулоқот сизнинг касбий ва шахсий муваффақиятингиз учун муҳим. Ушбу курсда сиз яхшироқ қарорлар қабул қилиш, янада ижодий ва инновацион бўлиш, низоларни бошқариш ва қийин гуруҳ аъзолари билан ишлаш, натижалар бўйича музокараларни олиб бориш, виртуал муҳитда гуруҳ алоқаларини яхшилаш, одамларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида умумий тушунчани ривожлантиришни ўрганасиз.
Ҳавола: https://www.coursera.org/learn/teamwork-skills-effective-communication
3. Муваффақиятли музокара кўникмаси
Давомийлиги: 17 соат.
Ушбу курс орқали сиз музокаралар стратегиясини режалаштириш, муваффақият учун асосий тактикалардан фойдаланган ҳолда, музокара олиб бориш, шартнома тузиш ва баҳолашни ўрганасиз.
Ҳавола: https://www.coursera.org/learn/negotiation-skills
4. Муваффақиятли CV -резюме ёзиш курси
Давомийлиги: 5 соат.
Ушбу курсда сиз замонавий иш ёки стажировка талаба бўлмиш CV - резюме ёзишни ўрганасиз. Курс мавжуд тенденциялар ҳақида маълумот бериб, ўзингизнинг резюменгизни сайқаллаш учун маслаҳатлар беради.
Ҳавола: https://www.coursera.org/learn/how-to-write-a-resume
Жамғарма Матбуот хизмати

