#quoteoftheday
“Агар сиз белгиланган мақсадлар устида ишласангиз, шунда бу мақсадлар сиз учун ишлайди”.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси менга ажойиб мутахассислар орасида ўқитиш тажрибасини ўрганиш ва менинг қуёшли ватаним Ўзбекистонни буюк архитектурасини Сибирнинг қоқ марказида - Новосибирскда тақдим этиш имконини бергани мен учун шараф ва тақдим этилган иношч учун миннатдорман. Архитектура соҳасида тажриба алмашиш ва ўқув жараёнини ривожлантиришда биринчи ғиштни қуйганимдан мен жуда ғурурланаман ва баҳтлиман!
1. Ф.И.Ш.: Бегматова Дилдор Акрамовна.
2. Ўзбекистонда таълим олган ОТМ:
Бакалавар - Самарканд архитектура-қурилиш институти.
Магистратура – Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Ўзбекистонда эгаллаган мутахассислиги: Архитектор.
3. Стипендиат ишлаган ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти
4. Хорижда таълим олиши тўғрисида:
Мен “Эл-юрт умиди” жамғармасининг малака ошириш дастури бўйича стипендия ғолибиман. Ушбу дастур доирасида мен Новосибирск давлат архитектура-қурилиш университети (Сибстрин)га ташриф буюриб ўз малакамни оширдим - менинг мавзуим “Ўзбекистон ва Россия ўқув жараёнларини қиёсий таҳлили ва (Сибстрин) дастурларини бизнинг таълим тизимимизга жорий имконияти” дан иборат эди. Шунингдек, менинг дастуримни ўзида университетларимиз орасида НДАКУ (Сибстрин) ва ТАҚИ ўртасида халқаро Меморандум имзоланиши кўзда тутилган эди. Ўйлайманки шу соҳада мен биринчалардан бўлиб ушбу ғиштни қўйшга муяссар бўлдим.
Жамғарма Матбуот хизмати

