“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги @yoshlaragentligi ҳамкорлигида 2021 йил 26-28- февраль кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятида “Эл-юрт умиди: ёшлар учун янги имкониятлар сари” мавзусида иккинчи халқаро Форум ўтказилмоқда.

Форумда иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларида доимий истиқомат қилаётган 18 ёшга тўлган ва 35 ёшдан ошмаган жами 100 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар танлов асосида саралаб олинади.
Иштирок этишни истаган ёшлар жорий йилнинг 10 февралига қадар www.2021.eyuf.uz платформаси орқали ариза топширишлари сўралади.
Жамғарма Матбуот хизмати

