Хабарингиз бор, «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 300 ўринга мўлжалланган математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича стипендия танловларини эълон қилинди.
Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мутахассис бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун!
Жорий йил давомида математика фани бўйича ўтказиладиган халқаро илмий анжуманларда етакчи хорижлик олимларнинг иштирокини кенгайтириш, шунингдек хорижда ўтказиладиган илмий тадбирларда олимлар, профессор-ўқитувчи ва ёш мутахассислар иштироки учун юқоридаги вазирликлар ва идоранинг тавсиясига асосан (мақсадли) 50 та ўрин ажратилади.
Шу кунга қадар Ўзбекистон фуқароларидан очиқ стипендия танловларида қатнашиш учун келиб тушган аризалар сони 100 га яқинлашди. Аризалар қуйидаги дастурларга келиб тушган: магистратура (30), докторантура (20), малака ошириш (24) ва стажировка (20).
Янада фаол бўлишингиз кутиб қоламиз. Сизларда илтимос талабларимзни диққат билан қуйидаги ҳавола орқали ўқинг: https://eyuf.uz/site/event?id=23
Жамғарма Матбуот хизмати

