Муддати: 2 февраль
Платформа: Zoom
Тили: рус тилида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
2021 йил 3 февраль куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Швейцариянинг Swiss Education Group ҳамкорлигида “Швейцарияда амалиётга йўналтирилган магистратура дастури: туризм ва меҳмондўстлик соҳасида” мавзусида вебинар бўлиб ўтади.
Дастан Сейтказин - Swiss Education Group компаниясининг Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери.
Вебинарда олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни, талабаларнинг қамрови каби масалалар кенг муҳокама этилиши кутилмоқда. Шу боис, вебинарга ОТМ қабул жараёнларига масъул проректорлар, факультет деканлари ва бошқа олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабалар ва ўқишга қириш истагида бўлган ёшлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.
Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar1.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Сизни вебинаримизга таклиф қиламиз, мазкур вебинарда Швейцариядаги етакчи университет магистратурага қандай кириш вa муваффақиятли иш фаолиятини бошлаш ҳақида айтиб берамиз.
Сиз Four Seasons, Louis Vuitton, Cartier ёки FIFA каби компанияларда иш бошлаб тажриба йиғиб ва ўзингизнинг бизнесингизни очишингиз мумкин бўлади. Таълим жараёнининг 80% амалиётга тўғри келади. Талабалар профессионал меҳмонхона, рестаратор ва молиячилардан иш ўрганадилар.
Талабалар ўқиш давомида 1.5 йиллик халқаро тажрибага эга бўладилар. Битирувчиларнинг 98% Ritz-Carlton, Tesla, Four Seasons, Disneyland+160 компаниялари каби Глобал брендлардан иш таклифларини оладилар.
SEG битирувчилари нафақат профессионал ва лидер балки масъулиятли бошқарув қарорларини қабул қилишга тайёр раҳбарлар ҳам бўлиб етишадилар.
Видеоконференцияга масъуллар Zoom платформаси орқали уланадилар:
Вақти: 2021 йил 3 февр. 15:00
Zoom конференциясига уланиш:
https://us02web.zoom.us/j/89704204633?pwd=Q2R0NjNMQXpmSWxwOUZoRmY4ZzZwZz09
Конференция идентификатори: 897 0420 4633
Кириш коди: 767683
Сизларни ушбу онлайн вебинарда кутиб қоламиз.
Маълумот учун: Swiss Education Group AG - бу бешта алоҳида Швейцариянинг меҳмондўстлик мактабларини бирлаштирган тижорат компанияси: Швейцариянинг меҳмонхоналар менежменти мактаби, Монтре меҳмонхоналар институти, Сезар Ритз коллежлари, Швейцария ошпазлик санъат академияси ва Халқаро меҳмондўстлик ва туризм таълими институти.
Жамғарма Матбуот хизмати

