Муддати: дастурга боғлиқ
Ўқиш жойи: Хелсинки университети - Хелсинки, Финляндия
Европа Иттифоқи/ЕИЗ ва Швейцария фуқароси бўлмаган Хелсинки университетида магистрлик даражасини олишни истаган халқаро талабаларга стипендия таклиф қилади.
Хелсинки университети тадқиқот университетларининг энг яхши 1% қаторига киради, чунки университет энг яхши 100 та университетлар қаторига киради.
Магистрлик дастурини бу ерда танлашингиз мумкин:
https://www.helsinki.fi/en/admissions/degree-programmes?field_programme_programme_type[]=4808
Грант миқдори.
Университет 2 турдаги стипендияларни таклиф этади
1. Грант 100% ўқув тўлови + 10,000 € грантини тўлайди.
2. Таълим харажатларининг 100 фоизини тўлаш.
Университетда ўқиш нархи 13000 € дан 18000 € гача.
Стипендия икки йилга тўланади. Талабалар кундузги ўқишлари керак (йилига 55 ECTS). Биринчи ўқув йилидан сўнг талабанинг академик кўрсаткичлари баҳоланади ва кейин фақат стипендия узайтирилади.
Талаблар:
• стипендияни Хелсинки университети магистрлик дастурининг барча талабларига жавоб берадиган номзодлар олишлари мумкин;
• Европа Иттифоқи/ЕИЗ мамлакатлари ва Швейцария фуқароси бўлмаган талабалар стипендия олишлари мумкин;
• талабалар виза олиш талабларига жавоб бериши керак;
• талабалар аввалги ўқишларда юқори илмий кўрсаткичларга эга бўлишган.
Қандай қилиб мен стипендия олишим мумкин?
1. Магистрлик дастурини танланг;
2. Магистратурага кириш учун барча ҳужжатларни тайёрланг;
3. Магистратурада ўқиш учун ариза беринг ва ўша аризада стипендия олишни хоҳлаётганингизни кўрсатинг.
Стипендия беришнинг асосий мезони талабанинг академик кўрсаткичидир.
Тафсилотлар расмий веб-сайтда: https://www.helsinki.fi/en/admissions/scholarship-programme#section-22053
Жамғарма Матбуот хизмати

