2021 йилнинг 18 январь куни «Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти ADA университети ўқув ишлари бўйича проректори Вафа Каздал билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан: директор ўринбосари О. Саттаров, директор ўринбосари Ж. Ахмедов, Жамғарма Матбуот котиби М. Содиқов ва Малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларини ташкил этиш бўлими бошлиғи И. Турсункулов иштирок этдилар.
Ҳамкорликдан кўзланган мақсад-таълим ва тажриба алмашиш, Озербайжоннинг олий ўқув юртларида бакалавр ва магистратура дастурларида ёшларни тайёрлаш, шунингдек, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни малакасини ошириш ва узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари мухокама қилинди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таълим соҳасидаги истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро давлатлар ўртасидаги халқаро тажрибани алмашиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Жамғарма директори ўринбосари О. Саттаров икки томонлама ҳамкорлик доирасида Озербайжоннинг олий ўқув юртларида, хусусан, ADA университетида таълим олиш, профессор-ўқитувчи ва ёш мутахассисларни тайёрлаш учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил этиш учун Жамғарма тайёр эканлигини билдирди.
Озербайжоннинг ўқув ишлари бўйича проректор Вафа Каздал Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш Озербайжон учун муҳим аҳамият ўйнайди, шунингдек маданиятимиз ва тилларимиз яқинлиги бизни янада яқинроқ ишлашимизга чорлайди деб таъкидлаб ўтди.
Учрашув натижасида томонлар келгусида мақсадли равишда математика соҳасида педагогларни тайёрлаш учун қисқа муддатли стажировкаларни Озербайжоннинг ADA университетида ташкил этиш, ҳамда бошқа дастурларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришни келишиб олишди.
Маълумот учун:
Озарбайжоннинг ADA университети 2006-йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган халқаро университет ҳисобланади. ADA университетида ўқиш инглиз тилида олиб борилади. Университет магистратура ва бакалавр даражаси учун турли йўналишларда таълим беради.
Бакалавриат дастурлари:
- Bachelor of Arts in International Studies (BAIS)
- Bachelors of Business Administration (BBA)
- Bachelors of Arts in Public Affairs (BAPA)
- Bachelors of Science in Economics (BSE)
- Bachelors of Computer Science (BCS)
- Bachelors of Information Technologies and System Engineering (BITSE)
Магистратура дастурлари:
- Master of Arts in Diplomacy and International Affairs (MADIA)
- Master of Public Policy (MPP)
- Master of Business Administration (MBA)
Жамғарма Матбуот хизмати

