#quoteoftheday
“Ўз устидан ишлаш – бу муваффақият қозониш учун энг яхши йўлдир.”
“Эл-юрт умиди” жамғармаси менга Россиянинг етакчи илмий тадқиқот марказларидан бирида илмий тадқиқот ишларимни ўтказишга, тиббиёт соҳасида булаётган энг сўнги янгилик ва ютуқлар билан ўз билимим ва амалий кўникмаларимни бойитишга катта имконият яратиб берди. Тақдим этилган ишончни ўз соҳамни етук мутахассиси бўлиб қайтиш ва Ватан равнақига ҳисса кўшиш орқали оқлайман.
1. Ф.И.Ш.: Муфтайдинова Шахноза Киёмиддиновна.
2. Ўзбекистонда таълим олган ОТМ: Андижон давлат тиббиёт институти.
Ўзбекистонда эгаллаган мутахассислиги: Акушер – гинеколог.
Стипендиат ишлаган ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
3. Хорижда таълим олиши тўғрисида:
Ҳозирда Россия Федерациясининг В.И. Кулакова номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология миллий тиббиёт тадқиқотлар марказида илмий тадқиқот ишларини олиб боряпман.
Жамғарма Матбуот хизмати

