Муддати: 2021 йил, 22 февраль.
Мамлакат: Италия, Флоренция.
Давомийлиги: 5-10 ой.
Грант: €2500 евро.
Мавжуд бўлган сиёсий муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этадиган, жамоат сиёсати ва трансмиллий кун тартибига қизиқиш билдирадиган, шунингдек оммавий ахборот воситалари ёки нодавлат ташкилотлар билан ишлаш истагида бўлган ёш мутахассислар учун Policy Leader Fellowship стажировка таклиф этади.
Стажировка иштирокчилари семинарлар, тренинглар, конференциялар ва малака ошириш машғулотларига жалб қилинади. Шунингдек, бу нафақат бир-бирлари билан, балки амалиёт асосида олиб борилаётган университетнинг сиёсатчилари ва академик жамоатчилиги вакиллари билан ҳам танишиш имкониятини тақдим этади.
Инглиз тилини юқори даражада биладиган иштирокчилар саралаб олинади. Ёши, миллати ва фуқаролиги муҳим эмас.
Батафсил: https://stg.eui.eu/Fellowship
Жамғарма Матбуот хизмати

