#quoteoftheday
Ҳеч қачон бошқаларнинг сизни бирор нарса қийин ёки имконсиз эканлигига ишонтиришига йўл қўйманг.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси берган имкониятлар орқали ҳаётга бўлган қарашларим тубдан ўзгарди. Мутахассис ва шахс сифатида бир йил ичида жуда кўп ютуқларга эришдим. Шундай имкониятларни берган Президентимизга, Жамғарма ходимлари ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
1. Ф.И.Ш.: Джуманов Анвар Қутлимуратович
2. Ўзбекистонда таълим олган ОТМ: Тошкент тиббиёт академияси.
Ўзбекистонда эгаллаган мутахассислиги: Хирург.
Стипендиат ишлаган ташкилот/ОТМ номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
3. Хорижда таълим олиши тўғрисида:
- Давлати: Россия;
- Таълим муассаси: Россия халқлар дўстлиги университети (RUDN University);
- Мутахассислиги: Хирургия;
- Таълим дастури: Докторантура;
- Илмий раҳбари: Профессор Чиников Максим Алексеевич.
Жамғарма Матбуот хизмати

