Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
2021 йил 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Эл-юрт умиди” жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, ватандошларимиз М.Нарикбаев номидаги КАЗГЮУ Университети Иқтисодиёт олий мактаби доценти Иқболжон Қорабоев ва Германиянинг Бремен университети, Техника ва таълим институти Касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Акрамжон Маткаримовлар иштирокида “Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси” мавзусида вебинар ўтказишни режалаштирган.
Вебинарда олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни, талабаларнинг қамрови каби масалалар кенг муҳокама этилиши кутилмоқда. Шу боис, вебинарга ОТМ қабул жараёнларига масъул проректорлар, факультет деканлари ва бошқа олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабалар ва ўқишга қириш истагида бўлган ёшлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.
Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Видеоконференцияга масъуллар Zoom платформаси орқали zoom.us/j/2026300504 линк билан боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин бўлади.
Жамғарма Матбуот хизмати

