Муддати: Аниқ белгиланмаган.
Мамлакат: Германия, Бранденбург.
Тесла компанияси Германиянинг Бранденбургдаги офисида маълумотларни таҳлил қилиш бўйича стажерларни қидирмоқда, стажировкани мақсади ғояларни рўёбга чиқариш ва жараёнларни оптималлаштириш ва имкониятларини аниқлаш учун лойиҳа маълумотларини таҳлил қилиш ва визуализация орқали ҳужжатларни бошқаришдан иборат бўлади.
Амалиёт кундузги бўлиб, компьютер фанлари, статистика ёки муҳандислик йўналишлари магистратура / докторантура талабалари учун мўлжалланган. Стажердан дастурлаш кўникмаларини, Python, SQL-ни ва статистик маълумотларни таҳлил қилиш тажрибаси талаб қилинади.
Талаблар
- Ҳозирги кунда тегишли соҳаларда (масалан, информатика, статистика, муҳандислик) магистрлик / докторлик даражасини олиш учун таҳсил олаётган);
- Маълумотлар тузилмалари ва алгоритмларда мустаҳкам билимга эга бўлган кучли дастурлаш кўникмалари;
- Python ва pydata дастурлари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган, шунингдек (numpy, scipy, pandas, scikit-learn, flask);
- Реляцион SQL маълумотлар базалари ва / ёки NoSQL маълумотлар базаларини билиш;
- Чизиқли моделлар ва статистик маълумотларни таҳлил қилиш тажрибаси.
Батафсил: https://www.tesla.com/careers/search/job/data-analyst-internship-m-w-d-gigafactory-berlin-80028
Жамғарма Матбуот хизмати

