Ўзбекистон Республикаси хорижий мамлакатлардаги Фавқулодда ва Муҳтор элчилари билан ёшлар учрашуви бўйича жонли ва масофавий тарзда учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси хорижий мамлакатлардаги Фавқулодда ва Муҳтор элчилари билан ёшлар учрашуви бўйича жонли ва масофавий тарзда учрашуви ташкиллаштирилди.
Мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори А.Ш. Бекмуродов очиб берди.
Мазкур тадбирда, хорижда таълим олиш, ёшларда учратаётган муаммоларни ва қийинчиликларни бартараф этиш, шунингдек, хорижда таҳсил олаётган ва иш фаолияти билан банд ёшларимизни қўллаб қувватлаш тўғрисида муҳокама қилинди.
Жамғарма Матбуот хизмати

