2021 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан навбатдаги видеоконференция ташкил этилди.
Мақсадли аудитория: Хорижий нуфузли университетларда магистратура ва докторантурада таҳсил олиб қайтган Жағарма стипендиатлари.
Видеоконференция асосий мақсади – Стипедиатларнинг соғ ва саломатлигини аниқлаш, ўқишни тугатганларнинг диссертация ҳимоялари ва унинг якунлари каби турли масалалар муҳокамаси.
Мазкур вилеомулоқот ZOOM конференц-алоқа тизими орқали ташкил этилиб, унда “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори А. Бекмурадов, Жамғарма бўлимлари раҳбарлари ва ҳодимлари ҳамда стипендиатлар иштирок этишди.
Онлайн видеомулоқот давомида барча қизиқувчи стипендиатлар томонидан 50 га яқин саволлар берилди ва уларга Жамғарма раҳбарияти томонидан тегишли жавоблар берилди.
Навбатдаги шундай тадбир февраль ойида бўлиши кутилмоқда.
Жамғарма Матбуот хизмати

