Қабул қилиш муддати: 2020 йил 15 июнь
Иқлим ўзгариши ҳозирги замоннинг энг катта муаммоларидан биридир. Ушбу танлов «Bow Seat Ocean Awareness» ташкилоти томонидан ёш рассомлар, мутафаккир ва фаоллар учун инсоният ва табиат келажаги ҳақида қайғурадиган таклифдир. Мусобақа иштирокчилари ўзларининг ижодларидан фойдаланиб, иқлим ўзгариши ва океанимиз билан боғлиқ мавзуларни ўрганиш, ифода этиш ва тарғиб қилиш имкониятига эга.
Рақобатчилар иқлим ўзгариши туфайли қирилиб кетиш хавфи остида бўлган қирғоқ, денгиз турлари, жойлар ёки тизимларни тасвирлайдиган асарлар яратиши керак. Организмдан экотизимга қадар иқлим ўзгариши бизнинг океанимизга қандай таъсир қилади?
Қуйидаги иш турлари қабул қилинади: тасвирий санъат, шеърият, наср, видео, мусиқа. 2020 йил танвлов мавзуси: Иқлимий умид: Ўзгарувчан инқироз (Climate Hope: Transforming Crisis).
Совринлар:
Олтин соврини - 1000 $ - 1500 $;
Кумуш соврини - 750 - 1000 $;
Бронза соврини - 250 $ - 500 $;
Рағбатлантирувчи соврин - $ 100 - $ 250;
Танловда иштирок этиш бепул.
Талаблар:
Танловда дунёнинг турли бурчакларидан ўқувчилар ва талабалар иштирок этишлари мумкин.
Ёш тоифалари:
11 ёшдан 18 ёшгача.
Мусобақа иштирокчилари катталар ёрдамини (ўқитувчи, ота-она, мураббий) ҳақида маълумот беришлари керак.
Битта ўзи иштирок этиши ва гуруҳда қатнашиш мумкин.
Танлов номинациялари:
• Санъат (расмлар, рақамли расмлар, ҳайкалтарошлик, фотосурат ва бошқалар. JPG, PNG, GIF ёки PDF -файл форматлари)
• Шеър (инглиз тилида 1-2 бет, .doc, .docx ёки PDF форматда).
• Наср (инглиз тилидаги 3-8 бетлар, .doc, .docx ёки PDF форматда)
• Фильм (YouTube или Vimeo -да 2-4 дақиқали видео)
• Мусиқа (қўшиқлар, мусиқалар, пародиялар, YouTube ва Vimeo -да 4 дақиқагача видео).
Танлов мавзуси бўйича инглиз тилида иқлим ўзгариши ҳақида қисқа маълумот (100-250 сўз) қўшилиши керак. Ҳар бир ишда менеджер (ҳар қандай катталар) бўлиши керак.
Батафсил: https://bowseat.org/programs/ocean-awareness-contest/overview/
Онлайн ариза бериш: https://bowseat.org/programs/ocean-awareness-contest/how-to-enter/
Жамғарма Матбуот хизмати

