Жорий йилнинг 24 декабридан Хоразм вилоятининг 4 та ҳудудда маҳалла фуқаролар йиғини раислари учун махсус ўқув-семинарлар давом этди.
Вилоятнинг Янгибозор, Гурлан ва Шовот туманлари учун Шовот туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Унда, 3 та тумандан жами 131 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этмоқда.
Семинарда Маҳаллаларда “Аёллар дафтари”ни юритиш ва унга киритилган хотин-қизлар билан ишлашни самарали ташкил этиш йўллари мавзусида – Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маъруфова ва Хоразм вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Г. Қурбанбаева маъруза қилди
Маърузачилар Президентимизнинг Хоразм вилояти ташрифи чоғидаги айтиб ўтилган топшириқ ва вазифаларни мазмун моҳияти ҳақида айтиб, бундан кейинги ишларни янгича тизимда ташкил этиш топшириқларини берди. Аёллар дафтарини ташкил этиш уни тўлдириш тартиби республикада бу борада қилинаётган ишлар тажрибаси айтилиб Хоразм вилоятида аёллар дафтарини шакллантириш бўйича Урганч шаҳар ва Урганч туманлари намуна сифатида олинганлиги бўйича,ушбу ҳудудда қилинган ишлари намунаси кўрсатилди. Вилоятдаги нотурар жойларда оғир шароитда яшаб келган 100 та оила рўйхатга олинганлиги биринчи навбатда шу оилаларни уй жой билан таъминлаш масаласи, ногирлиги бўлган аёлларни ҳар тарафлама қўллаб қувватлаш, аёллар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича режалар айтиб ўтилди. Аёллар бандлигини таъминлашда томорқалардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил қилишда ҳар тарафлама ёрдам бериш йўллари айтилди. Аёллардан иборат маслаҳат кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, қийналган аёлларга ёрдам бериш чораларини тўғрисида айтиб ўтилди. Маҳалладаги аёллар бўйича маслаҳатчига алоҳида мактаб биносида хона ажратиш ва шарт шароит яратиш тизимини шакллантириш тартиблари тушунтирилди. Маъруза якунида очиқ мулоқот бўлиб иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Айниқса турмушдаги ажримлар масаласи, уларни камайтириш, олдини олиш масалалари, улардаги муаммоларнинг ечимлари бўйича маслаҳатлар берилди.
Маърузачилар томонидан тақдимотлар, тарқатма материаллар, слайдлар, соҳалар бўйича услубий материаллар флешкаларига ўтказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари томонидан МФЙ раисларига тарқатма материаллар тарқатилди.
Шовот туманида ташкил этилган семинар жараёни Хоразм телевидениеси томонидан тасвирга олинди. Унда Шовот туман Идали қалъа МФЙ раиси К.Хайитбаев, Гурлан тумани “Янги аср” МФЙ раиси Б.Матсапаевдан интервью олинди.

Семинарда Маҳаллаларда “Темир дафтар”га киритилганлар билан ишлаш тизими, дафтарлардаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда камбағал оилаларни рўйхатдан чиқариш тартиб-таомиллари мавзусида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошкарма бошлиги ўринбосари Б.Гофуров – Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Н.Рахмоновлар маъруза қилдилар.
Маъруза Темир дафтар масаласи бўйича очиқ мулоқот билан, аслида темир дафтар нима унга кимларни киритишимиз керак деган саволларга жавоб беришдан бошланди. Темир дафтарга киритиш мезонларини ишлаб ишлаб чиқиш амалиётдаги келиб чиққан муаммоларни ечимлари ҳақида фикрлар алмашинилди. Маърузада Темир дафтарга айнан кимлар киритилиши тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилди, Пандемия даврида огир аҳволга тушиб қолган оилалар бандлигини таъминлаш бўйича “вақтинчалик тартиб” тўғрисида маълумот берилди. Темир дафтардан чиқариш тартиби, чиқаришдаги муаммолар, бунда маҳалла раисларинг ўрни, роли, айнан маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши фаолияти муҳокама қилинди. Темир дафтардан чиқаришнинг босқичма босқич тартиби тушунтирилди. Темир дафтарда турганларни бандлигини таъминлашдаги муаммолар ўртага ташланди. Бўка ва Чиноз туманлари тажрибаси айтиб берилди.
Семинарда Маҳаллаларда аҳоли билан самарали мулоқот қилиш технологияларини қўллаш бўйича У.Саидов, М.Юнусов, Г.Сияева, Э.Ибрагимов, Ж.Эштемиров – Давлат бошқаруви академияси тренерлари ўз методларини ўргатдилар.
Семинар давомида Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда оммавий спорт турларини ривожлантириш мавзусида– Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари А.Каримов Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосори И.Мадрахимов.
Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор йўналишлари этиб – спортнинг юриш, югуриш, стритбол, мини футбол, велоспорт, бадминтон, “Workоut” — маҳалла (кўча) фитнеси турлари белгилаш; Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни ташкил этиш масалалари айтиб ўтилди Маъруза якуни қизгин савол жавоблар остида ўтди.

Билдирилган таклифлар:
1.Аёлларни турмушга тайёрлаш бўйича мактаблардан ўқишларни ташкил қилиш.
2.Темир дафтарга киритиш аниқ мезонларини ишлаб чиқиш.
3.Истеъмолчилар саватчасини ишлаб чиқиш.
4.Маҳалла ҳудудида фойдаланилмаётган ерда спорт майдончаси ташкил қилиш
5.Маҳалла қошида спорт мактаби ташкил этиш.
6.Маҳалла ичида стрессни йўқотиш мақсадида шахмат, шашка, стол тенниси ташкил этиш.
7.Маҳаллада хотин қизлар учун спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш
8.Худудлардаги чемпионлар ва спорт усталарини ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи оммабоп кўрсатувлвр ва роликларни кўпайтириш.
Семинар якуний боскичида: Тақдимотлар юзасидан суҳбат мунозара
(тескари алоқа) Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари гуруҳлар кесимида эркин баҳс-мунозара ва тарқатма материаллар орқали маҳалла фуқаролар йиғини раисларини фикр ва мулоҳазаларини,бугунги тақдимотлардан ўрганган билимларини мустаҳкамловчи тренинглар ўтказдилар
Семинар якунида иштирокчилар семинар ташкилотчилари ва маърузачиларига тренинглар кўтаринки руҳда ўтганлиги кўплаб билим ва кўникмаларга эга бўлганликлари учун миннатдорчилик билдирдилар.
Ўқув-семинарига ТАТУ Урганч филиалиининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосори Ш.Исмоилов модераторлик қилмоқда.
Семинар қизиқарли баҳс-мунозаралар тарзида ташкил этилмоқда.
Жамғарма Матбуот хизмати

