Жорий йилнинг 23 декабридан Хоразм вилоятининг 4 та ҳудудда маҳалла фуқаролар йиғини раислари учун махсус ўқув-семинарлар бошланди.
Вилоятнинг Янгибозор, Гурлан ва Шовот туманлари учун Шовот туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Унда, 3 та тумандан жами 133 нафар (100 фоиз) маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этмоқда.
Ўқув-семинарида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилига асосланган тизимнинг мазмуни ва моҳияти, маҳаллалардаги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва амалга ошириш механизмлари, маҳаллаларда аҳоли билан самарали ишлаш тартиби, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, кредитлар ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида мутасадди вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ўринбосарлари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Амиртемур Мусаев семинар тренингни ўтказишдан мақсад ва тренинг семинар ўтказиш тартиби ҳақида гапириб ўтди, Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Эгамберганов ушбу семинар тренинг наъмуна сифатида биринчи бўлиб Хоразм вилоятида ўтказилаётганлиги, ва тренингда маҳалла раислари фаол ва ўзига талабчан руҳда ўтказиши, келгусида вилоятимиз маҳаллалари республикада наъмуна сифатида кўрсатилишига ўз ҳиссаларини қўшганлиги билан фахрлана олишларини айтиб ўтди.
Семинарда Маҳаллий ижро органлари, сектор раҳбарлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини фуқаролар йиғинида эшитиш тартиби мавзусида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазрлиги бошқарма бошлиғи Авазбек Мадаминов ва Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Ойбек Машариповлар маъруза қилиб жамоатчилик назорати муҳимлиги ушбу соҳани ривожлантириш омиллари ҳақида айтиб иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тамонидан ишлаб чиқилган “Ҳаётий муҳим масалалар” бўйича ҳуқуқий қўлланмаси иштирокчиларга тарқатилди.
Хоразм вилоятида маҳаллабай асосида фуқароларнинг шахсий томорқа хўжалигидан самарали фойдаланишни ташкил этиш. Аҳоли бандлиги, касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги вазифалар мавзусида Республика илмий текшириш институти директори Рустам Низомов, Республика фермерлар кенгаши жамғармаси директор ўринбосари Элмурод Бозоров, Хоразм вилояти Бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғайрат Эшимметов маъруза қилиб иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар. Маърузачилар ўз маърузаларида шахсий томорқалардан унумли файдоланиш йўллари, шу орқали даромадга эга бўлиш тўғрисида айтиб ўтдилар. Бундан ташқари маҳаллада бандликни таминлашнинг янгича тартиблари тушунтирилди.
Семинар давомида МФЙ раислари фаолиятида муаммоли вазиятларда стрессни олдини олиш усуллари мавзусида Л.Инагамова, Ш.Исмоилова, Д.Сулайманова, А.Жалилов, К.Каюмова, А.Юлдашев – Давлат бошқаруви академияси проффесор-ўқитувчилари гуруҳлар кесимида, хоналарга тақсимланган ҳолда семинар-тренингларни давом эттирдилар. Семинар-тренингда маҳалла фуқоралар йиғини раислари стрессга бардошлиликни шакллантириш усуллари мавзуси доирасида интерфаол машғулотлар олиб борилди. Мазкур машғулот доирасида маҳалла раислари фаолиятида стресс ва стрессга бардошлиликнинг психологик механизмлари, касбий фаолиятида стресснинг юзага келишига таъсир кўрсатувчи омиллари ва уларининг енгиш усуллари муҳокама қилинди. Семинар-тренинг машғулотлари иштирокчиларда ақлий ҳужум, БББ-технологияси, 3*4 гуруҳларда жонли баҳс-мунозара шаклида олиб борилди. Ҳар бир иштирокчининг иш фаолиятидан келиб чиқиб муаммоли вазиятлар индивидуал ёндашув асосида таҳлил қилинди. Тренинг якунида қўйилган барча масалалар иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.

Семинарнинг иккинчи кисмини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари – Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов очиб берди. А.Бекмурадов ўз маърузасида Давлатимиз раҳбарининг маҳалла институтига берган ишончи, маҳалла раислари ислоҳатчи бўлиши, ҳар бир соҳадаги муаммога ечим топа олиши, уларнинг бугунги кундаги жамиятдаги янгича роли ва вазифалари бўйича маҳалла раисларига маъруза қилиб, давлатимиз уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувваталши тўгрисида айтиб ўтди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев ҳам ўз маърузалари билан иштирок этиб маҳалла раисларни маърузаларга эътиборли бўлиб, кейинчалик ушбу тавсиялар иш фаолиятларида дастури амал бўлиши ҳақида айтиб ўтди.
Семинарда: Маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, дафтарлардаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда муаммоли ёшлар билан ишлаш мавзуси юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Фаррух Омонов маъруза қилиб иштирокчилар билан жонли мулоқотга киришиб, Ёшлар дафтарини шакллантириш тартиблари, дафтарга киритиш, чиқариш, уларда дуч келинган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикрлар алмашинилди. Шунингдек иштирокчилар томонидан Ёшлар дафтарини шакллантиришда аниқ мезон ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқлиги таклифини билдирдилар. Маърузачи шунингдек маҳаллада уюшмаган ёшлар муаммолари, уларни маҳаллага жалб қилиш механизмлари ҳақида ўз фикраларини айтиб утди.

Семинар якуний боскичида: Тақдимотлар юзасидан суҳбат мунозара
(тескари алоқа) Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари гуруҳлар кесимида эркин баҳс-мунозара ва тарқатма материаллар орқали маҳалла фуқаролар йиғини раисларини безовта қилиб келаётган муаммоли вазиятларини ва шахсий муаммоларидан ташқари маҳаллий муаммолар кесимида стресс ва стрессга бардошлилигини шакллантиришга қаратилган аутотренинг ва релаксация усулларини самараси ҳақида фикрлар очиқ муҳокамада қайд этилди. Бугунги кунда шахсий ривожланиш ва иш фаолиятида қисқа аммо самарали профилактика усулларни қўллаш орқали фуқаролар билан профилактика усуллари борасида қўшимча машғулот соатларини кўпайтириш борасида таклифлар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар семинар ташкилотчилари ва маърузачиларига тренинглар кутаринки рухда утканлиги куплаб билим ва куникмаларга эга булганлигклари учун миннатдорчилик билдирдилар.
Ўқув-семинарига ТАТУ Урганч филиалиининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосори Ш.Исмоилов модераторлик қилмоқда.
Семинар қизиқарли баҳс-мунозаралар тарзида ташкил этилмоқда.
Ўқув-семинарлар 3 кун давом этади.
Жамғарма Матбуот хизмати

