2020 йил 17 декабрь Имом Мотуридий халқаро илмий-тадкикот маркази томонидан “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази: истиқболдаги режалар” номли халқаро матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда табрик сўзи билан Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Касимов ва Ал-Азҳар мажмуаси (Миср) бош имоми Доктор Аҳмад Тоййиб очиб бердилар. Ислом дунёсида Имом Мотуридийнинг асарлари катта аҳамиятга эгалигини, фаолияти давомида илмий маърифатга алоҳида эътибор қаратганлиги ва кўплаб тадқиқотлар олиб борганини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, Туркия Республикасининг диёнат ишлари бошқармаси Раиси Доктор Али Эрбаш Ўзбекистонинг зиёратгоҳлари Ислом дунёси ва мамлакатлари учун катта тарихий, марифий ва қимматли хазина ҳисобланишини, ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом Цивилизация маркази ва «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш» тўғрисидаги қарори Ислом Мамлакатлари учун катта аҳамият касб этишини айтиб ўтди.
Диний бағри кенгликни тарғиб қилиш ва илмий меросини ўрганиш ҳозиргача долзарблиги, бутун дунёдаги Мотуридийшунос экспертларни қизиқиш билдирганлиги ва ушбу анжуманга йиғилганлиги яна бир бор «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази» нуфузини ошиб бораётганини исботлайди дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Усмонхон Алимов.
Анжуман давомида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Даврон Махсудов ва катта илмий ходими Аҳмад Саъд Даманҳурий анжуман иштирокичларини илмий марказининг асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида тақдимоти билан таништиршди. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти жаҳон ҳамжамияти нигоҳида катта аҳамият касб этилиши ва ушбу илмий меросларни янада чуққуроқ ўрганиш кераклиги ва ҳозирги кунда ушбу масала долзарб эканлигини айтиб ўтишди.
Мазкур анжуманни Афғонистон, Покистон, Туркия, Иордания ва Малайзия каби давлатларнинг диний идора вакиллари ушбу Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига қизиқиш билдирган ҳолда кузатиб боришти.
Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директор ўринбосари Одилжон Сатторов, Халқаро алоқалар ва протокол бўлим бошлиғи Мирзиё Содиқов иштирок этишди.
Анжуманнинг якунида эса, томонлар келгусида Мотуридий мероси билан оммани ва исломшунос илмий-тадқиқотчиларини янада яқинроқ таништириш мақсадида шунга ўхшаш тадбирларни, видеомулоқотларни ва амалий вибинарларни ўтқазишни келишиб олишди.
Жамғарма Матбуот хизмати

