Муддати: 2021 йил 21 январь.
TED анжуманининг мақсади ноёб ғояларни (“ideas worth spreading”) тарқатишга қаратилган.
Маърузалар мавзулари турлича: илм-фан, санъат, дизайн, сиёсат, маданият, бизнес, глобал муаммолар, технологиялар ва ўйин-кулги. Нутққа чиқувчилар орасида АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон, Нобел мукофоти совриндорлари Жеймс Уотсон, Мюррей Гелл-Манн, шунингдек, Википедия асосчиси Жимми Уэйлс каби таниқли шахслар ҳам бўлади.
Талаблар:
1. Номзодлар презентация билан 2 дақиқали видео суратга олишлари ва уни жўнатишлари керак;
2. Овозингиз аниқ ва равшан эшитилишига амин бўлинг;
3. Ўз видеонгизни YouTube ёки Vimeo платформаларига жойлаш талаб қилинади.
Иштирокчилар дунёнинг исталган давлатидан бўлиши мумкин.
Афзалликлар:
Ғолиблар виртуал ҳам, шахсан ҳам TED анжуманида иштирок этиш учун таклиф қилинади.
Батафсил: TED Global Idea Search | Speaking at TED | Conferences | About | TED
TED (technology, entertainment, design - технология, ўйин-кулги, дизайн;) Aмериканинг хусусий нотижорат фондидир, асосан ҳар йили ўтказиладиган конференциялари билан танилган. Конференциялар 1984 йилдан бери Монтерей да (Калифорния, AҚШ), 2009 йилдан - Лонг-Бичда (Калифорния, AҚШ), 2014 йилдан Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтказилиб келинмоқда.
Жамғарма Матбуот хизмати

