Мамлакат: Жанубий Африка Республикаси, Йоханнесбург.
Олий таълим соҳасида дарс бериш ва ўқитиш бўйича Халқаро институти (Higher Education Teaching and Learning – HETL) ва Жанубий Африка университети ҳамкорлигида 2021 йил 29 март - 1 апрель кунлари Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида Халқаро конференция бўлиб ўтади.
Ушбу халқаро конференция (HETL) нинг тўртта асосий соҳасига эътибор қаратади, олий таълим соҳасида стипендия ва ўқитиш амалиётини ривожлантиришга қаратилган:
- Глобал тармоқ ва фанлараро ҳамкорлик;
- Тадқиқот, инновация ва академик нашрлар;
- Олий таълим ва салоҳиятни ошириш, шунингдек;
- Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат.
Олий таълим муасасаларида ўқитиш бўйича мазкур халқаро конференция ОТМ олимлари, тадқиқотчилари ва амалиётчиларига талабаларни ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш методикасини алмашуви мақсадида Форум тақдим этади. Шунингдек очиқ, масофавий ва электрон таълим усулларидан фойдаланиш, таълим билан боғлиқ фикрлар, тажриба ва тадқиқот натижалари билан алмашиш, хамда таълим тизимларини ташкил этиш ва барқарор ривожланишнинг олий таълимга ва умуман жамиятга таъсир ўтқазиш мақсадида ўтқазилади.
Батафсил: Unisa online
Жамғарма Матбуот хизмати

